“ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК” ТАНЛОВИ

 “ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК” ТАНЛОВИ

НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар.

1. “Ҳуқуқий саводхонлик” танлови (Бундан буён танлов деб юритилади) онлайн медиа орқали аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил қилинди.*

2. Танлов соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги ва II жаҳон урушида қозонилган ғалабанингш 77 йиллиги муносабати билан 2022 йилнинг 9 апрель санасидан 9 май кунига қадар Уюшманинг Телеграм мессенжерида онлайн тарзда ўтказилади.

3. Танловни ўтказиш тартиби мазкур Низом асосида амалга оширилади.

 

II. Танловни ўтказиш тартиби ва баҳолаш меъзонлари.

4. “Ҳуқуқий саводхонлик” интеллектуал танлови иштирокчиларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимлари даражасини баҳолаш орқали ўтказилади.

5. Танловда махсус бот орқали рўйхатдан ўтиб, 5 та реферал тўплаганларгина иштирок этишади.

6. Танлов 3 босқичда ташкил этилади, ҳар бир босқич 9 кун давом этади. Биринчибосқич 9 апрелдан 17 апрелгача бўлиб ўтади. Биринчи босқинча нисбатан осон саволлар берилади. Иштирокчилар 9 кун ичида истаган вақтларида саволларга жавоб беришлари мумкин. Жавоблар 17 апрель куни 21:00 га қадар қабул қилинади ҳамда 1-босқич якуний натижалари 18 апрелда эълон қилинади. Танловда иштирок этиш мобайнида жавобнинг тўғри ёки нотўғрилиги билдирилади, рейтинг натижалари билан танишиш имконияти тақдим этилади. 18 апрель куни тўғри жавоблар кўрсатилади. Бу эса иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга, шунингдек, танловнинг ҳаққоний ўтишига хизмат қилади.

7. 2-босқич 2022 йилнинг 19 апрелидан 27 апрелига қадар ўтказилади. Унда биринчи босқичда саволларнинг 50 фоизидан кўпроғига тўғри жавоб берганлар иштирок этишади ва иштирокчиларнинг биринчи босқичда тўплаган баллари сақланиб қолган ҳолда яна балл тўплашда давом этади. Иккинчи босқичда ўрта мураккабликдаги саволлар тақдим этилади. Жавоблар 27 апрель куни 21:00 га қадар қабул қилинади ҳамда 2-босқич якуний натижалари ва тўғри жавоблар 28 апрелда эълон қилинади.

8. Танловнинг учинчи босқичи жорий йилнинг 29 апрель санасидан 7 майга қадар ташкиллаштирилади. Иккинчи босқич саволларининг 50 фоизига тўғри жавоб берганлар учинчи босқичда иштирок этиш имконини қўлга киритадилар. Тўпланган баллар сўнгги босқичда ҳам сақлаб қолинади. Учинчи босқичда нисбатан мураккаб саволлар берилади. Якуний натижалар ва тўғри жавоблар 8 май куни эълон қилинади. 9 май куни ғолиблар ва совриндорлар, фаол иштирокчиларнинг тўлиқ рўйхати ҳамда уч босқичда тақдим этилган барча саволларнинг тўлиқ жавоблари эълон қилинади. Ғолиблар ва совриндорлар 25 май куни тантанали маросимда тақдирланади.

9. Натижалар бир хил бўлиб қолган тақдирда иштирокчиларнинг қўшимча тўплаган рефераллари сонига кўра, ғолиблар аниқланади. Агар улар ҳам тенг келиб қолса, оффлайн синов ташкил этилади.

10. Иштирокчиларнинг танлов қоидаларига зид ҳаракатлари аниқланса, эришган натижасидан қатъи назар танловдан четлаштирилади.

 

III. Танлов ғолибларини тақдирлаш.

11. Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

1-ўрин – Ноутбук ва I даражали диплом;

2-ўрин – Планшет ва II даражали диплом;

3-ўрин – Смартфон ва III даражали диплом.

Шунингдек, энг кўп реферал тўплаган 9 нафар иштирокчи тўплаган баллидан қатъи назар, диплом ҳамда қимматбаҳо совғаларни қўлга киритадилар.

Танловнинг учинчи босқичида иштирок этган ҳамда юқори балл тўплаган 200 нафар қатнашчига (Танлов ғолибларидан ташқари) махсус QR кодли Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг муҳри билан тасдиқланган электрон сертификат ва китоблар билан тақдирланади, улар ҳам танлов якунидаги тантанали маросимга таклиф этилади. 


Report Page